Линклар

Истанбулдаги Сабиҳий Гёкчен номидаги аэропортда содир бўлган портлашдан икки киши жароҳат олди, бир учоққа зарар етди.

Reuters агентлигига кўра, воқеа чоршанбага ўтар кечаси юз берган. Яраланган икки фаррош касалхонага ётқизилган. Улардан бининг аҳволи оғир эканлиги, портлаш сабаблари тўғрисида маълумот йўқ эканлиги, текширув бошлангани хабар қилинди.

Истанбулнинг Осиё қисмида жойлашган Сабиҳий Гёкчен номидаги аэропорт кундалик режимда ишламоқда.

XS
SM
MD
LG