Линклар

Ходорковский: Тергов қўмитасидагилар жинни бўлиб қолибди


Михаил Ходорковский

Михаил Ходорковский

Россиядаги ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари Михаил Ходорковский Тергов қўмитасининг уни қотилликда айблаб сиртдан ҳибсга олгани тўғрисидаги баёнотини шарҳлар экан, “Тергов қўмитасидагилар жинни бўлиб қолибди”, деди.

Россия Тергов қўмитасининг Ходорковский сиртдан ҳибсга олингани ҳамда халқаро қидирувга берилгани тўғрисидаги хабари қўмита расмий сайтида чоршанба куни эълон қилинди.

Тергов қўмитасига кўра, Михаил Ходорковский 1998-99 йиллари қўл остидаги ходимларга Нефтеюганск шаҳри мэри Петухов ва тадбиркор Рибинни ўлдиришни буюрган.

11 декабрь куни Тергов қўмитаси мазкур иш бўйича Ходорковскийга айблов эълон қилган эди.

ЮКОС нефть ширкатининг собиқ раҳбари бу айбловни кескин инкор этиб, тергов ҳаракатларига қатнашмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Михаил Ходорковский Россия суди томонидан иқтисодий жиноятларда айбланиб, ўн йил қамоқда ўтириб чиққан.

У ўзига қўйилган айбловлар сиёсий бўлгани ва ноҳақ қамалганини айтган.

Россия президенти Владимир Путин 2013 йилда, Сочида Қишки олимпия ўйинлари очилиши арафасида Ходорковскийни авф этган эди.

Озодликка чиққач Ходорковский аввал Германия, кейин Швейцариядан бошпана топди. Ҳозир у Лондонда яшамоқда.

ЮКОС собиқ раҳбари Россиядаги сиёсий вазият ва Путин сиёсатини танқид қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG