Линклар

Туркманистонликлар чет эл валютаси сотиб олиш учун бир кеча-кундуз навбат кутмоқда


Туркманистонликлар хориж валютасини сотиб олиш учун бундан буён қўлида махсус талон бўлиши лозим.

Валюта сотиб олиш ҳуқуқини берувчи талонлар жорий этилгач, ашхободликлар банк олдида 21-22 соатлаб навбат кутишга мажбур бўлмоқдалар.

Озодлик радиоси туркман хизматининг хабар қилишича, ашхободликларга берилаётган талонларда доллар сотиб олиш учун қачон ва қаерга келиш лозимлиги кўрсатиб қўйилган. Бундай талонни қўлга киритган кишилар белгиланган соатда белгиланган банк филиали олдида ҳозир бўлиши лозим. Акс ҳолда, улар валюта сотиб ололмайди.

Туркман банкларида валюта операциялари бўйича чеклов мавжуд бўлиб, у ерда бир киши бир харидда фақат минг долларгина сотиб олиши мумкин. Шунингдек, Туркманистонда бир киши йилига 8 минг доллардан кўп валюта сотиб ололмайди. Кўпроқ долларга эҳтиёжи бўлган туркманистонликлар қора бозорга мурожаат қилишга мажбур бўладилар.

XS
SM
MD
LG