Линклар

Тошкент ҳокими Космонавтлар xиëбонидаги чинорларни кесишни буюрди


Амир Темур хиëбонидаги чинорлар 2009 йилнинг ноябрида кесиб ташланган эди

Амир Темур хиëбонидаги чинорлар 2009 йилнинг ноябрида кесиб ташланган эди

Шу кунларда Тошкент марказининг Ўзбекистон ва Шароф Рашидов кўчалари кесишган жойдаги Косманавтлар хиëбонидаги чинорлар кесилмоқда. Айни пайтда Тошкент Архитектура-қурилиш институти олдидаги чинорларнинг бир нечаси ҳам туман ободонлаштириш идораси томонидан кесиб ташланган.

Озодликнинг Тошкентдаги манбаси Космонавтлар хиëбонидаги чинорлардан қолган тўнкалар диаметрининг ярим метр атрофида эканлиги ҳамда кўчанинг бошқа юзидаги ҳозирча кесилмаган дарахтлар кўринишидан келиб чиқиб, кесилган чинорларнинг тахминан 40 – 60 йиллик эканлигини тахмин қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ Космонавтлар хиëбонидаги дарахтларни кесиш юзасидан шаҳар ҳокими махсус фармойиш чиқарган:

- Космонавлар кўчасидаги чинорларни кесишга шаҳар ҳокими фармойиш берган. Ўша фармойиш асосида туман ободонлаштириш идораси чинорларни кесиш ишлари билан банд. Яъни бу иш қонуний асосда қилинмоқда. Ҳужжатда ëши катта дарахтларни кесиш буюрилган¸ деди Озодлик манбаси.

Озодликнинг Тошкентдаги манбаси Архитектура-қурилиш институтидан то Илҳом театригача бўлган ҳиëбондаги чинорлар кесиб ташланаëтганига кўзи тушганлигини билдирди.

Бу маълумотни тасдиқлаган Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги Озодлик манбаси Архитектура-қурилиш инстути олдидаги чинорларни кесиш ҳақида ҳоким фармойишида бир нарса дейилмаган:

- Архитекура институти олдидаги чинорларни кесишни ноқонуний бошлашган. Биз бу ноқонуний ҳолатга чек қўйдик. Шаҳар ҳокимияти ҳузуридаги Табиатни ҳимоя қилиш қўмитаси инспекторлари чиқиб айбдорларни жаримага тортишди. Туман ободончилик идораси ўзича ҳеч кимдан сўрамасдан кесган экан дарахтларни.

Суҳбатдошга кўра¸ шу кунларда фақат шаҳарнинг битта жойида ¸ яъни Космонавтлар хиëбонидаги дарахтларни кесишгагина қонуний асос бор.

Айни пайтда шаҳарнинг Қодирий кўчаси ва Сирғали туманида жойлашган еттинчи мактаб ëнидаги чинорлар кесилаëтгани ҳақида ҳам Озодликка ҳабарлар келди.

Тошкент шаҳар ҳокимиятидаги Озодлик манбаси бу ҳабарларга ҳам изоҳ берди:

- Ободонлаштириш режасига кўра, декабрь ойида дарахтлар буталади. Ëшини яшаб бўлган ва ичи ғовак тераклар кесилади. Бу ҳолатни дарахт кесиш деб айта олмаймиз. Тошкентнинг президент трассаси деб аталган кўчаларида ва сиз айтган Қодирий кўчасида ҳам ана шундай буташ ишлари олиб борилмоқда¸ деди Озодлик манбаси.

Айни пайтда Озодлик манбаси Тошкентнинг президент трассасига ëндош кўчалардаги баланд дарахтларнинг кесилиши хавфсизлик чоралари доирасида эканлигини ҳам таъкидлади.

Тошкентда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида кўп йиллик дарахтларни кесиш 2009 йили бошланган, дастлаб шаҳар марказидаги Амир Темур хиёбонидаги чинорлар кесилган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG