Линклар

Cotton Campaign Жаҳон банкини Ўзбекистонга кредит беришни тўхтатиб туришга чақирди


2015 йили Ўзбекистонда бир миллиондан ортиқ киши пахтани етиштириш ва йиғиб олиш билан боғлиқ ишларга мажбуран жалб этилган. Бу маълумот Ўзбекистондаги мажбурий меҳнатга қарши курашиб келаётган Вашингтондаги Cotton Campaign коалицияси баёнотида келтирилди.

Cotton Campaign фикрича, Ўзбекистонга ҳукумати мажбурий меҳнатдан фойдаланишни тўхтатиш йўлида реал чоралар кўрмагунича Жаҳон банки бу мамлакат қишлоқ хўжалигига йўналтириладиган кредитларини тўхтатиб туриши лозим.

Cotton Campaign баёнотида Ўзбекистон ҳукумати 2015 йили мамлакатда пахта терими кампанияси давомида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини мониторинг қилиши учун Халқаро меҳнат ташкилотига рухсат бергани, ХМТнинг якуний ҳисроботига кўра ҳамда ўзбекстонлик мустақил кузатувчилар ўтказган мониторингга кўра Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда ҳам мажбурий меҳнатдан фойдаланганини исботловчи ишончли далиллар борлиги тўғрисида айтилган.

Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари 2015 йилги пахта мавсумини бевосита кузатиш давомида Ўзбекистон ҳукумати аҳолини мажбуран пахтага чиқараëтганини тасдиқласа¸ Жаҳон банки Тошкентнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш иддаоси билан тақдим этган дастурларига ажратилган 500 миллион долларлик кредитни тўхтатиши керак эди. Аммо ХМТ бундай хулоса чиқармагани ва Жаҳон банки ҳам Мирзиëев ҳукуматига ваъда қилинган ярим миллиард доллар қарзни берадиган бўлгани тўғрисида Озодлик яқинда хабар қилган эди.

Cotton Campaign куни кеча Жаҳон банкининг Вашингтондаги бош қароргоҳи биноси олдида информацион акция ўтказди. Акция давомида бинонинг олд деворига вакиллари ясаган видеоролик тасвири туширилди. Қуйида ўша акциядан тайёрланган сюжетни кўришингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG