Линклар

Саакашвили: Украинада мустақил аксилкоррупциявий ҳаракат тузилади


Одесса губернатори Михаил Саакашвили.

Одесса губернатори Михаил Саакашвили.

Пайшанба куни Украинада мустақил аксилкоррупциявий ҳаракат тузилгани эълон қилинади. Бу ҳақда Одесса губернатори Михаил Саакашвили 23 декабрь куни Киевда ўтган Аксилкоррупциявий форумдан сўнг журналистларга билдирди.

“Биз Украинани янгилаш жараёнини бошламоқдамиз” деган Саакашвили янги ҳаракат “бирор-бир сиёсатчи ёки сиёсий партия” қўл остида тузилмаётганини таъкидлади.

“Бугун форумга минглаб одам келди. Биз (бунинг учун) ҳеч кимга пул берганимиз йўқ. Уларни ҳеч ким бу ерга махсус келтирмади. Одамларнинг бу қадар кўплиги улар янгиланишни талаб қилаётганини англатади”, деди Михаил Саакашвили.

XS
SM
MD
LG