Линклар

Грузия бош вазири Гарибашвили истеъфога кетди


Грузия собиқ бош вазири Ираклий Гарибашвили.

Грузия собиқ бош вазири Ираклий Гарибашвили.

Грузияда Ираклий Гарибашвили етакчилигидаги ҳукумат истеъфога кетди. Бу ҳақда бош вазир Гарибашвилининг ўзи 23 декабрь оқшомида Грузия телеканаллари орқали намойиш қилинган мамлакат аҳолисига махсус мурожаатида билдирди.

Озодлик радиоси гуржи хизмати мухбири Георгий Кобаладзенинг хабар қилишича, янги ҳукумат тузилгунига қадар бош вазир вазифасини Грузия бош вазирининг биринчи муовини, ташқи ишлар вазири Георгий Квирикашвили бажариб туради.

Гарибашвили ҳукуматининг истеъфоси сабаблари очиқланмаяпти. Айни пайтда кўпчилик бу истеъфонинг ўзи учун кутилмаган ҳодиса бўлганини айтмоқда.

Грузия конституциясига кўра, бош вазир истеъфога чиққан тақдирда амалдаги вазирлар маҳкамаси ваколатлари бекор қилинади ва ҳукумат аъзолари вақтинча ўз вазифаларини адо этиб турадилар.

Эндиликда Грузия президенти етти кун ичида парламентдаги кўпчилик томонидан кўрсатилган бош вазир номзодини тасдиқлатиш учун депутатларга тақдим этиши лозим.

XS
SM
MD
LG