Линклар

Россия расмийлари ИДга қарши курашда Толибон билан ҳамкорлик қилаётганларини эътироф этдилар


Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда Толибон ҳаракати ва Россия манфаатлари бир-бирига мос тушади, деган қаноатда.

Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Қобулов Интерфакс агентлигига берган интервьюсида билдирган.

У Россия ахборот алмашиш учун толиблар билан алоқа каналига эгалигини айтган.

Қобулов фикрича, бир пайтлар Ал-Қоида террор ташкилоти трансмиллий мақсадлар учун, халифалик барпо этиш учун, глобал жиҳод учун Толибондан қандай фойдаланган бўлса, “Исломий давлат” гуруҳи ҳам ўзларидан шундай фойдаланмоқчи бўлаётганини ҳис қилган толиблар бу гуруҳга қарши кураш олиб бормоқдалар.

“Толиблар буни сезиб қолдилар, шунинг учун улар ИШИДга қарши анча жиддий зарбаларни бераяптилар. Афғонистонлик толиблар ҳам, покистонлик толиблар ҳам Бағдодийни халифа деб билмасликларини, ИШИДни тан олмасликларини айтдилар. Бу жуда муҳимдир”, дея ўз сўзини изоҳлади Қобулов.

XS
SM
MD
LG