Линклар

logo-print

АҚШ янги йилда Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқчи


АҚШ Давлат котиби Жон Керри минтақа сафари доирасида шу йил ноябрь ойи бошида Тошкентга келганди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри минтақа сафари доирасида шу йил ноябрь ойи бошида Тошкентга келганди.

АҚШ 2016 йилда ҳам Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон каби мамлакатлар билан 5+1 шаклидаги ҳамкорликни давом эттиришни режаламоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дэниэл Розенблюм 23 декабрь куни бўлиб ўтган телеконференция чоғида билдирди.

Америкалик дипломатга кўра, минтақа расмийлари билан учрашувларда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Розенблюм кейинги йилда АҚШ Марказий Осиё давлатлари билан террорчилик ва экстремизмга қарши кураш бўйича мулоқотни давом эттириш ниятида эканини айтди.

Унга кўра, АҚШ учун минтақа давлатларидан одамлар қай тариқа жиҳодга ёлланаётгани ва жангарилар оқимига қарши қандай курашилаётгани ҳақида тушунчага эга бўлиш муҳим.

“Мен бу иш 2016 йилда давом эттирилади, деб ўйлайман”, деди АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Дэниэл Розенблюм.

XS
SM
MD
LG