Линклар

Душанбеда ўзбек ва тожик дипломатларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтади


Душанбедаги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Душанбедаги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Бугун Душанбеда Тожикистон ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бошланади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, маслаҳатлашувда Ўзбекистон делегациясига ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саидикром Ниёзхўжаев етакчилик қилади.

Томонлар 24-25 декабрь кунлари икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий соҳадаги алоқаларини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишлари кутилмоқда.

Шунингдек, ўзбек ва тожик дипломатлари Тожикистон билан ҳам, Ўзбекистон билан ҳам чегарадош бўлган Афғонистон шимолий вилоятларидаги кескинлашаётган аҳволни эътиборга олган ҳолда, минтақадаги вазият бўйича фикр алмашиши айтилмоқда.

Даставвал икки мамлакат дипломатларининг сиёсий маслаҳатлашувлари 17-18 декабрь кунларига белгиланганди. Кейинроқ бу тадбир муддати кечроққа қолдирилди.

Пайшанба ва жума кунлари Душанбе шаҳрида ўтадиган сиёсий маслаҳатлашувлар Ўзбекистон ва Тожикистон дипломатик алоқа ўрнатган 1992 йилдан бери икки давлат дипломатлари ўртасида илк маротаба ўтказилаётган маслаҳатлашувлардир.

XS
SM
MD
LG