Линклар

АҚШ Ўзбекистонни ИШИДга қарши коалицияга қўшилишга чақирди


Сурия ва Ироқнинг катта қисмини эгаллаб олган ИШИД гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги коалицияга 15 давлат киради

Сурия ва Ироқнинг катта қисмини эгаллаб олган ИШИД гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги коалицияга 15 давлат киради

Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг ИШИДга қарши курашаётган халқаро коалицияга қўшилиши масаласи юзасидан музокаралар олиб бормоқда. АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дэниэл Розенблум 23 декабрь куни телефон орқали берган матбуот анжуманида бу ҳақда билдирди.

Розенблумнинг билдиришича, хақларо коалицияга қўшилиш барча давлатлар, жумладан Ўзбекистонга ҳам таклиф этилган. “Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан бу ҳақда сўзлашувларни давом эттирамиз”, дея қўшимча қилди АҚШ Давлат департаменти мулозими.

“Бу ишда ҳар бир давлат ўйнайдиган роль бор ва Ўзбекистон қандай роль ўйнаши мумкинлиги хусусида бу давлат билан муҳокамаларни давом эттирамиз”, дея таъкидлаган Розенблум коалицияда иштирок этадиган ҳар бир мамлакат ҳарбий ёрдам ёки жангарилар оқимини тўхтатиш билан ҳисса қўшиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Сурия ва Ироқнинг катта қисмини эгаллаб олган ИШИД гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги коалицияга Британия, Франция, Канада, Туркия, Саудия Арабистони каби 15 давлат киради.

XS
SM
MD
LG