Линклар

logo-print

Oxus Gold Халқаро арбитраж судида Ўзбекистонга ютқизди


Oxus Gold бошқарув кенгаши раиси Ричард Шид суд ширкат даволарини қондирмаганидан “таассуф” билдирди

Oxus Gold бошқарув кенгаши раиси Ричард Шид суд ширкат даволарини қондирмаганидан “таассуф” билдирди

Британиянинг Oxus Gold ширкати Ўзбекистон ҳукумати билан бир неча йилда бери олиб борган судлашувда ютқизди. 2011 йилда Amantaytau Goldfields қўшма корхонасидаги активлари Тошкент ҳукумати тарафидан тортиб олингунига қадар Ўзбекистонда олтин қазиб олиш билан шуғулланган Oxus Gold 2012 йилда Халқаро арбитраж судига мурожаат қилган эди.

Oxus Gold бошқарув кенгаши раиси Ричард Шид суд ширкат даволарини қондирмаганидан “таассуф” билдирди.

Oxus Gold ширкати Ўзбекистон ҳукуматидан 400 миллион АҚШ долларига тенг товон пули талаб қилаётган эди.

Oxus Gold Ўзбекистонда 2003 йилдан бери Амантайтау конларида олтин ва кумуш қазиб чиқариш билан шуғулланиб келган. Amantaytau Goldfields қўшма кохонаси Oxus Gold ва Ўзбекистон ўртасида 50/50 ширеклик асосида тузилган.

Ўзбекистон Oxus Gold ширкатини молиявий қонунбузарликларда айблаб, Amantaytau Goldfields қўшма корхонасидаги улушини тортиб қўйган.

Ўзбекистон дунёнинг йирик олтин ишлаб чиқарувчи давлатларидан бири ҳисобланади.

Мамлакатда 40 дан ортиқ олтин конлари мавжуд ва йилига 80 тоннадан кўпроқ олтин қазиб олиниши айтилади.

XS
SM
MD
LG