Линклар

Ходорковский Британиядан бошпана сўраш эҳтимолини кўриб чиқаётганини билдирди


Михаил Ходорковский

Михаил Ходорковский

Россиялик собиқ магнат ва Кремлнинг ашаддий танқидчиси Михаил Ходорковский Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўраши мумкинлигини билдирди. 23 декабрь куни Россия расмийлари Ходрковский сиртдан ҳибсга олинганини билдириб, уни халқаро қидирувга эълон қилди.

Москва суди уни ҳибсга олиш ордерини бериши ортидан Би-Би-Сига берган интервьюсида “Британиядан бошпана сўраш масаласини кўриб чиқаётганим рост”, деди Ходорковский. Россия уни 1998 йилда Сибирь минтақасидаги Нефтеюганск шаҳри мэрининг ўлдирилишига алоқадорликда айбламоқда.

Ўзининг халқаро қидирувга берилишини изоҳлаган Ходорковский Россия расмийлари “жинни бўлиб қопти”, дея муносабат бидирди. Россия Президенти Владимир Путин “мени жиддий таҳдид” деб кўриши “энди аниқ кўриниб қолди”, дея қўшмча қилди Ходорковксий.

Кремль 23 декабрь куни Ходорковскийнинг халқаро қидирувга берилишига алоқаси борлигини инкор қилди.

Ходорковский молиявий жиноятларда айбланиб 10 йил қамоқ жазосини ўтаган.
Путин 2013 йилда, Сочида Қишки олимпия ўйинлари очилиши арафасида Ходорковскийни авф этган эди.

XS
SM
MD
LG