Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:08

Йил якуни-2015: ИШИД фитнаси, ЎИҲнинг якуни, Олимнинг вафоти


Якунланаётган йилда Ўзбекистонда ИШИДнинг кучайган ваҳимаси ортидан юзлаб одам қамалди. ИШИД террор гуруҳигача ваҳимаси бўрттирилган Ўзбекистон исломий ҳаракати эса тугатилди, етакчиси ўлгани иддао қилинди. Аммо, бу йил ўзбекистонлик мусулмонлар хотирасида муҳрланган яна бир воқеа - мужтаҳид олим Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти бўлди.

ИШИД ваҳимаси - кузатув, рўйхатларни янгилаш

2015 йилда ўзбекистонлик мусулмонлар ва айни пайтда хорижда юрган ўзбекистонликларнинг хавотирига сабаб бўлган, кимларнингдир ҳаётини билвосита, кимларнингдир ҳаётини бевосита ўзгартирган муҳим муаммолардан бири - ИШИД - собиқ "Ироқ ва Шом Ислом давлати", ҳозирги "Исломий давлат" террор гуруҳи сафида сони ортиб бораётган ўзбекистонликлар бўлиб қолди.

Айниқса, йилнинг иккинчи ярмига келиб, Ўзбекистон ичкарисида ИШИД (“Исломий давлат” террор гуруҳи)га алоқадор шахсларни топиш амалиётлари кучайтирилди.

Маҳалла қўмиталари, милиция таянч пунктлари, ҳокимиятлар иштирокида махсус комиссиялар тузилиб, аҳоли орасида диний қарашлари ва ибодати билан ажралиб турган шахсларни кузатувга олиш, аввалдан кузатувга олинган шахсларнинг ИШИДга муносабатини ўрганиш ҳаракатлари бошланди.

2014 йилнинг сентябрида Тошкентда осиб кетилган ИШИД байроғи
2014 йилнинг сентябрида Тошкентда осиб кетилган ИШИД байроғи

Озодлик бу борадаги эшиттиришлари давомида маҳалла қўмиталари фаоллари ва ИИВ ходимлари билан суҳбатлашган, суҳбатлар асносида Ички ишлар вазири буйруғи билан “милициянинг барча бўлинмалари ходимлари, ҳатто ҳисобчиларгача шубҳали шахсларни аниқлаш ишига жалб қилинди, Тошкентдаги ҳар бир хонадон текширилиб, шубҳали шахслар аниқланиб, рўйхатга олиниши"га топшириқ бергани маълум бўлган эди.

Хусусан, Тошкентда "шубҳали шахслар"ни аниқлаш ишларини ноябрь ойи охиригача тугатиш режалангани Озодликка маълум. Аммо, бу амалиётлар натижасида аниқланган шубҳалилар сони ҳақида Озодликда расмий маълумот йўқ. Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳам бу борада маълумот тақдим этмаётирлар.

Аммо, 2015 йил давомида ИШИДга алоқадорларни аниқлаш, ҳуқуқ-тартибот идоралари назарига тушган шахсларни ҳибсга олиш ва ИШИДга алоқадорлар устидан маҳкамалар ўтказилгани кузатилди.

ИШИДга алоқадорларнинг ҳибсга олиниши

Йил охирига келиб - октябрь-ноябрь ойларида Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги йирик шаҳарларда маҳаллий диндорлар ва хориждан борганларнинг ИШИДга алоқадорлик гумони билан оммавий равишда ҳибсга олиниши кузатилди.

Бу борада муттасил оператив хабарлар Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига яқин Интернет нашрлари, асосан, 12news.uz нашрида бериб борилмоқда.

Бу каби Интернет нашрлари тарқатган расмий хабарларга кўра, сўнгги икки ой ичида Тошкент шаҳри ва вилоятида ўтказилган амалиётлар натижасида ушланган шахслардан 90 нафари ҳибс қилинган. Ҳибсга олинганлар шахси ва кейинги тақдирига оид маълумотлар Озодликка номаълум.

Аммо, инсон ҳуқуқлари фаоллари, хусусан, Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи Тошкент шаҳри ва вилоятида ИШИДга алоқадорлик айби билан 200 дан ортиқ одам ҳибсга олинганини хабар қилган. Бундан ташқари, ҳибслар Фарғона, Наманган, Хоразм вилоятларида ҳам кузатилгани хабар қилинган.

Қуйида ана шу ҳибслар тўлқини ҳақида ҳуқуқ фаоли билан қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин:

Тошкентда ҳибсга олинганлар сони 200дан ошди, ҳибслар тўлқини водийга ҳам кўчди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:24 0:00
Бевосита линк

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ўзида икки ҳафта ичида 150 дан ортиқ одам ИШИД ва бошқа экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олингани ҳақида Регнум ахборот агентлиги ҳам хабар тарқатган.

ИШИДга алоқадорлар устидан маҳкамалар

Ўзбекистонга қўшни давлатлар ўз фуқаролари орасида ИШИДга алоқадорлар ёки унинг сафида бўлганларни қидириш, топиш ва жазолаш амалиётини 2014 йилдаёқ бошлаган, бу ҳақда матбуотга расмий хабар бериб келмоқда.

Сурия ва Ироқда юрган марказий осиёлик террорчилар сирасида фуқаролари нисбатан кўп бўлган Ўзбекистонда эса бундай амалиётлар 2015 йилда бошлангани кузатилди. Хусусан, мамлакат президенти Ислом Каримов бу борада илк баёнотини 2014 йилнинг 31 августи - Тошкентда Шаҳидлар хиёбонида сўзлаган нутқида тилга олган эди.

Бу нуқтдан сўнг аввалига матбуотда огоҳлантирувчи чиқишлар бошланди. 2015 йилнинг баҳорига келиб эса ИШИДга алоқадорлар устидан маҳкамалар ўтказилгани ҳақидаги хабарлар расмий нашрларда кўзга ташлана бошлади.

Расмий матбуотда берилган жиддий хабарлардан бири Тошкент вилоятида истиқомат қилган Фирдавс Салимов устидан октябрь ойида якунланган маҳкамадир. 18 яшар Салимов "ИШИД варақаларини тарқатгани учун" 9 йилга озодликдан маҳрум этилди. Паркентда уч манзилдан ИД варақаси топилгани, туманга ИИВ ва МХХ раҳбарлари боргани ҳақида Озодлик шу йилнинг апрелида хабар қилган эди.

Шу йилнинг 16 октябрида қашқадарёлик Нодир Жавлиевга ҳукм ўқилди. Ўтган йилнинг октябрь ойида Фарғона водийсида экстремистик видео-материаллар билан қўлга олингани хабар қилинган Жовлиев ҳамюртларини террор ташкилот сафига ёллаш айблови билан 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Хоразмлик 23 яшар Муҳаммад Абдуллаевга эса 13 ноябрда ҳукм ўқилди ва у ҳам ИШИДга алоқадорлик айби билан 13 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ўзбекистон Олий судидаги манбага таяниб хабар тарқатган 12news.uz сайти Абдуллаев Россиянинг Астрахан вилоятида ИШИДга одам ёллаш билан шуғулланган урганчлик Наримон Сафаров воситачилигида Сурияга бориб, жанговар ва мафкуравий тайёргарликдан ўтган, деб ёзди.

Бу ИШИДга алоқадорлик айби билан Ўзбекистонда ўтаётган маҳкамалар ҳақида Озодликка маълум бўлган маълумотлардан айримларидир. Ҳуқуқ фаоллари бу каби маҳкамаларнинг кўпи ёпиқ ўтаётгани ва ҳокимиятлар танланган алоҳида маҳкамалар тарғибот мақсадида жамоатчиликка етказилаётганини айтиб келадилар.

ИШИД сафидаги ўзбекистонликлар

Уларнинг сони ҳақида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бирор аниқ рақам эълон қилгани ҳақида Озодликда маълумот йўқ.

Шу йил ёзда Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур Сурия ва Ироқда жанг қилаётган ўзбекистонликлар сони 200 атрофида, деб маълумот берган эди.

Юртдошларини "Исломий давлат" сафига чақирган ўзбекистонлик жангари Абу Ҳусайн ал-Ўзбекий
Юртдошларини "Исломий давлат" сафига чақирган ўзбекистонлик жангари Абу Ҳусайн ал-Ўзбекий

Йил охирида боғланган Озодлик мухбири билан суҳбатда шайх ҳазратлари бу борада аниқ рақамдан хабардор эмаслиги, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари бирор рақам берганидан ҳам бехабарлигини айтди.

Хорижий экспертлар ва тадқиқот марказлари эса "Исломий давлат" сафидаги ўзбекистонликлар сонини 500 нафар атрофида, деб тахмин қилади.

Сўнгги тадқиқотлардан бири 7 декабрь куни қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган The Soufan Group тадқиқот маркази томонидан эълон қилинди. “Хорижлик жангарилар. Сурия ва Ироққа келаётган жангарилар оқимига оид сўнгги маълумотлар” номли ҳисоботда Сурия ва Ироқда ИШИД байроқлари остида 86 мамлакатдан келган 27 мингдан 31 минггача чет эллик мавжудлиги, буларнинг 500 нафари Ўзбекистондан экани айтилди.

Суриядаги "Имом Бухорий" катибасининг август ойи охирда Сурияда бўлган жангда ўлдирилган 14 яшар ўғли Умар
Суриядаги "Имом Бухорий" катибасининг август ойи охирда Сурияда бўлган жангда ўлдирилган 14 яшар ўғли Умар

Озодликка шу кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида мавжуд ўзбекларнинг икки гуруҳи маълум. Булардан бири "Имом Бухорий" катибаси гуруҳидир. Унинг таркибидаги ўзбекларнинг Қирғизистон жануби ва Ўзбекистондан боргани айтилади.

Яна бир гуруҳ эса, асосан, қирғизистонлик ўзбеклардан иборатлиги айтиладиган "Тавхид ва Жиҳод" гуруҳидир.

ИШИД фитнасига қарши тарғибот

ИШИДга қарши тарғибот, асосан, Ўзбекистондан Сурияга кетган ёки Сурияга кетишга уринган алоҳида шахсларнинг тавба-тазаррулари акс этган ҳужжатли фильмлар воситасида олиб борилмоқда.

Озодликка Тошкент вилояти Бўка тумани ва Фарғона вилояти Марғилон шаҳридан Сурияга кетган оилалар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар республика бўйлаб маҳаллий ҳокимиятлар буйруғи билан маҳалла қўмиталари, таълим муассасалари ва давлат ташкилотларида намойиш қилингани маълум.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:50 0:00
Бевосита линк

Бундай хабарлардан сўнггиси 24 декабрь куни тарқатилди: Самарқанд вилояти ҳокимияти биносида ҳоким Зоир Мирзаев иштирокида махсус йиғилиш ўтказилган ва унда Сурияга оиласи билан жанг қилишга кетган самарқандликлар ҳақида ҳужжатли фильм намойиш қилинган.

Шу тариқа, 2015 йилда Ўзбекистон диний-экстремистик, террористик ва фундаменталистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган шахсларга нисбатан айбловлар "ИШИД" сўзи кўп тилга олина бошлагани кузатилди. Бунга қадар айблов хулосалари, тергов ҳужжатлар ва суд ҳукмларида кўп тилга олинган яна бир қисқартма - "ЎИҲ" - Ўзбекистон Исломий ҳаракати террорчи гуруҳи эса 2015 йил ўртасида тугатилди, охирига келиб, унинг етакчиси ўлдирилгани ҳақидаги иддаоли фотохабар Интернетда шов-шув бўлди.

ИШИДга қадар қўлланган тамға - ЎИҲ тугатилди

1996 йилда тузилган ва АҚШ, Европа давлатлари, Россия ва Ўзбекистон ҳукумати томонидан "террорчи ташкилот" деб эълон қилинган Ўзбекистон Исломий ҳаракати июнь ойида "Исломий давлат" сафига ўтгани ва ҳаракат тугатилиб, ИДнинг бир қисмига айланганини эълон қилган эди.

Ҳаракат раҳбари Усмон Ғозийнинг ҳалифа Бағдодийга байъат бергани акс этган видео тарқатилиб, унда Хуросон минтақаси халифалик тасарруфига ўтгани иддао қилинган.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:23 0:00
Бевосита линк

Бундан ташқари, Усмон Ғозий мулла Умарнинг 14 йил муқаддам ўлганини даъво қилиб, Толибларнинг амалдаги раҳбариятини "ёлғончилик, афғонпарастлик, қавмпарастлик"да айблаган, Покистон махсус хизматлари назоратига бўйсунган, деб қоралаган эди.

Толиблар Ғозий ўлганини иддао қилди

Аммо, Покистондан сиқиб чиқарилгач, Афғонистон шимолига ўтиб жойлашган ўзбекистонлик жангарилар сентябрь-октябрь ойларига келиб Толибларнинг янги раҳбарига қарши бўлган исёнчи гуруҳларга қўшилгани ва ички жангларда янги раҳбар Мулла Ахтар Мансурга қарши жанг қилаётган хабар қилина бошлади.

6-9 ноябрь кунлари Афғонистоннинг Зобул вилоятида Толиблар билан ўзаро жангларда собиқ ЎИҲ амири Усмон Ғозий асир олинганига оид илк иддаолар пайдо бўлди. Афғон расмийлари "Исломий давлат"га байъат берган ўзбеклар мулла Ахтар Мансурга қарши жанг қилганини тасдиқлади, аммо Ғозийнинг асир олинганини тасдиқламади.

Озодликда бу суратлар ҳақиқатда ҳам Усмон Ғозийга тегишли эканини тасдиқловчи маълумотлар йўқ
Озодликда бу суратлар ҳақиқатда ҳам Усмон Ғозийга тегишли эканини тасдиқловчи маълумотлар йўқ

10 декабрга келиб эса Толибларга оид Интернет тармоқларида Усмон Ғозийнинг ўлгани иддао қилинган суратлар тарқатилди. Суратларда Ғозийнинг жасади сочи қирқилган, соқоли эса қирилган ҳолда акс этди. Унинг жасади Зобулда топилганини даъво қилган Толиблар Ғозий икки ҳафтадан буён қочиб юргани, ҳатто аёл кийимида сақланганини ёздилар. Афғон расмийлари ҳозирча бу иддаоларни тасдиқламади.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:32 0:00
Бевосита линк

ЎИҲ васваси

Собиқ ЎИҲ Ўзбекистонда экстремизм, радикализм ва терроризмга оид қатор айбловлар билан айбланган, 1993 йилда мамлакатдан қочиб чиққан наманганлик дин пешвоси Тоҳир Йўлдош томонидан тузилган.

1999 йилда Тожикистоннинг Жирғатол туманида ўзининг илк қароргоҳини қурган ва ўша ердан туриб, Қирғизистоннинг Боткент вилоятига илк йирик ҳужумини уюштирган эди.

1999 йилнинг 16 февралида Тошкентда бўлган илк портлашлардан сўнг ЎИҲ Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ва Ислом Каримов ҳукуматининг нишонидаги асосий душманлардан бирига айланди. Мамлакатда диний-сиёсий мотивларда айбланган ва қўлган олинган юзлаб шахсларга ЎИҲга алоқадорлик ёки аъзолик айблови қўйилди.

2001 йилда АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция Афғонистонда амирлик эълон қилган Толибларга қарши кураш бошлаган кезларда, ЎИҲ Толиблар сафига ўтди. Ўшандан бошлаб, бу ҳаракат АҚШ ва бир қатор ғарб давлатлари тақиқлаган террор ташкилотлар сафидан ўрин олди. Ўша кездаёқ ҳаракат асосчиси Тоҳир Йўлдош Пентагон томонидан қидирувга берилди ва 2009 йилнинг 27 августида АҚШ дронидан отилган ракетадан яраланиб, ўлди.

Унинг ўлими 2010 йилда ҳаракат томонидан тасдиқланди ва ўша йили ҳаракатга куёви Усмон Одил раҳбар этиб тайинлангани эълон қилинди. 2012 йилда у ҳам ўлдирилди ва шундан буён ЎИҲга Усмон Ғозий раҳбарлик қилаётган эди.​

Шу тариқа 20 йилга яқин Ўзбекистон ҳукуматининг асосий душман, бошқача айтилса, радикал ва террорчи диндорлардан иборат мухолифи бўлиб келган ҳаракат мавҳум бир кўргулик билан қарийб якун топди.

Олимнинг вафоти - 200 минг кишилик жаноза намози

2015 йилнинг ўзбекистонлик мусулмонлар учун унутилмас воқеаларидан бири эса - ўзбекистонлик таниқли уламо, мужтаҳид олим, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг вафоти бўлди.

Шайх Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йиллик тарихида чуқур из қолдирган ва зиддиятли шахс сифатида тарихга кирган йирик дин пешвосидир. ​У киши 2015 йилнинг 10 мартида Тошкентда юрак хуружидан вафот этди.

63 ёш - пайғамбар ёшида вафот этган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига Тошкент шаҳрининг Кўкча даҳаси, “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида жаноза ўқилди ва бу маросимда республика тарихида кузатилмаган миқдорда кўп одам - 200 минг киши келди.

​Шайхнинг дафн маросими - пойтахтликлар, кейинчалик бу маросимни Интернет тармоғи орқали томоша қилган қилган ўзбекистонлик, қирғизистонлик, қозоғистонлик, тожикистонлик, туркманистонлик, россиялик диндорлар хотирасида унутилмас манзара бўлиб қолиши табиий.

Дунё бўйлаб Шайх ҳазратлари ҳақига 300 дан ортиқ марта Қуръон хатм қилинди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари “Шайх Зайниддин” қабристонига дафн этилди.

Мунозарали маънавий мерос, ноёб илмий мерос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳммад Юсуф 37 ёшида - 1989-йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси этиб тайинланган.

1989-йилда шу лавозимни қабул қилганидан кейинги фаолияти орадан икки йил ўтиб мустақил бўлган Ўзбекистоннинг янги тарихида шубҳасиз чуқур из қолдирди ва бу давр ҳақида бугун билдирилаётган муносабатлар жуда зиддиятлидир.

Озодлик бу борада қатор махсус дастурлар тайёрлади.

Ўзбек имомлари -1: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:27:54 0:00
Бевосита линк

Қуйида шайхдан қолган меросга билдирилган баъзи муносабатлар билан танишишингиз мумкин:

- С.Рафитдинов: Шайх умрини халққа шариатни тушунтиришга сарфлади;

- А.Мўминов: Шайхдан мусулмонлар орасига нифоқ солувчи мерос қолди;

- М.Нур: Ҳазрат сўнгги 500 йилда чиққан энг катта уламо;

- М. Обутов: Шайх мазҳабпарастликни тирилтирди;

- OzodlikOnline+: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ким эди?

- Пўлат Охунов: Шайх СССР депутати сифатида ўзбекларни ҳимоя қилган эди;

- Абдулазиз Мансур: Шайх алғов-далғов даврда мусулмонларга бош бўлган эди;

Ўзбек имомлари -2: Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:04 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG