Линклар

Ироқ ҳарбийлари яқин кунларда Рамадидан ИШИД сиқиб чиқрашини айтмоқда


Рамади ҳукумат тарасарруфига қайтадиган бўлса, Ироқда “Исломий давлат”дан тортиб олинган иккинчи йирик шаҳар бўлади

Рамади ҳукумат тарасарруфига қайтадиган бўлса, Ироқда “Исломий давлат”дан тортиб олинган иккинчи йирик шаҳар бўлади

Ироқ армиясининг штаби бошлиғи ёрдамчиси Усмон ал-Ғанимий мамлакат ғарбидаги Рамади шаҳри яқин кунлар ичида “Исломий давлат” экстремист гуруҳидан тортиб олинишини айтмоқда.

Ирақия телеканали ҳарбий мулозимнинг “Яқин кунлар ичида Рамадининг тўла озод этилгани тўғрисидаги хушхабар эълон қилинади”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Ироқ қуролли кучлари 22 декабрь куни Рамади мараказидаги ИШИД назоратида қолаётган сўнгги ҳудудига ҳужум бошлади. Бағдоддан 100 километр ғарброқда жойлашган асосан суннийлар истиқомат қиладиган Рамади шу йилнинг май ойида “Исломий давлат” томонидан ишғол этилган эди.

Рамади ҳукумат тарасарруфига қайтадиган бўлса, Ироқда “Исломий давлат”дан тортиб олинган иккинчи йирик шаҳар бўлади.

Ҳукумат ИШИДга қарши курашда тўла ўз кучига таянишга ҳаракат қилаётгани боис секин-аста илгариламоқда. Чунки апрель ойда Тикрит шаҳрини озод қилишда жалб этиллган шиа жангарилари суннийларга нисбатан зўравонлик қилгани жанжалга сабаб бўлган эди.

XS
SM
MD
LG