Линклар

Ўзбекистонликлар Кореяда автомашина бошқариш ҳуқуқига эга бўлди


Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида тузилган ҳайдовчилик гувоҳномаларини ўзаро тан олиш ва алиштириш тўғрисидаги шартнома 24 декабрдан бошлаб кучга кирди.

Мазкур ҳужжат 2015 йилнинг 28 майида Сеулда имзоланган эди. Шартномага биноан Ўзбекистон фуқаролари Жанубий Кореяда ҳайдовчилик гувохҳномаларини алиштирганидан сўнг автомобиль бошқариш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилиши учун ўзбекистонликлар Жанубий Кореяда автомашина бошқаруви юзасидан назарий ва амалий имтиҳон топшириши шарт.

Жанубий Корея фуқаролари Ўзбекистонда мана шундай ҳуқуққа эга бўлиши учун уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари Корея Республикаси расмий идоралари томонидан апостил воситасида тасдиқланиши лозим.

XS
SM
MD
LG