Линклар

logo-print

Ўзбекистон автомобил саноати савдо айланмаси 4 миллиард долларга етди


"GM Uzbekistan" заводи биноси кўринишининг бир қисми.

"GM Uzbekistan" заводи биноси кўринишининг бир қисми.

Ўзбекистон автомобил саноатининг бир йиллик савдо айланмаси жорий йилда 4 миллиард долларни ташкил этди. Тошкентдаги infocom.uz нашрининг билдиришича, мазкур соҳа 25 минг ўзбекистонликни иш билан таъминламоқда.

“Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик жамияти таркибиди бугунги кунда 70дан ортиқ корхона фаолият юритаётир. Улар орасида “GM Uzbekistan”, Самарқанд автомобил заводи, “JV MAN Auto — Uzbekistan” автомобил заводи бор.

Айни пайтда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг Россия бозорида касодга учраётгани ҳам хабар қилинган. Европа бизнес ассоциациясининг автомобилсозлар қўмитаси 2015 йилда “GM Uzbekistan” автомобилларининг Россиядаги савдоси ўтган йилга нисбатан 49 фоизга озайганини маълум қилган.

Ўтган 10 ой натижаларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобил сотиш бўйича 19-ўринни эгаллаган. Россияда ўзбек автомобиллари савдоси сўнгги икки йилдан бери мунтазам равишда тушиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG