Линклар

Қирғизистонда экстремистликда айбланган ўзбекистонликлар қўлга олинди


Қирғизистонда ўтказилган аксилтеррор амалиётларидан бирида олинган сурат.

Қирғизистонда ўтказилган аксилтеррор амалиётларидан бирида олинган сурат.

Пайшанба куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ўтказилган махсус амалиёт чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат диний-экстремистик гуруҳ қўлга олингани хабар қилинди.

Расмий маълумотларга қараганда, гуруҳ Ўзбекистоннинг икки, Қирғизистоннинг тўрт нафар фуқаросидан иборат бўлган. Гуруҳ аъзолари 22 декабрь куни Ўш шаҳри яқинидаги Қашқарқишлоқ қишлоғида 37 яшар Юнусжон Абдужалиловни отиб ўлдирганликда гумонланмоқада.

Ички ишлар расмийлари гуруҳ аъзоларининг исмларини тўлиқ очиқламаяпти. Озодлик радиосининг аниқлашича, қўлга олинган ўзбекистонликлардан бири 1985 йилда туғилган Н.У., бўлиб, у Самарқанд вилоятида яшаган. Қўлга олинган иккинчи ўзбекистонлик А.А,, бўлиб, у 1993 йилда туғилган ва Тошкент вилоятида яшаган.

Милиция маълумотига кўра, гумонланувчиларни қўлга олиш чоғида, уларнинг ёнидан ўқ дориси билан Макаров пистолети ва бошқа қуроллар, ниқоб, ДВД диск ҳамда флеш карталар топилган.

XS
SM
MD
LG