Линклар

logo-print

Квирикашвили Грузиянинг янги Бош вазири бўлиши мумкин


Гергий Квирикашвили.

Гергий Квирикашвили.

Бугун Грузия ташқи ишлар вазири Георгий Квирикашвили Бош вазирликка номзод сифатида эълон қилиниши кутилмоқда.

48 ёшли Квирикашивили ҳукумрон Грузия орзуси коалициясидан номзодликка кўрсатилади. Грузия орзуси ҳукмрон коалицияси раҳбари Гия Вольскийнинг 24 декабрь куни маълум қилишича, Квирикашвили 4 потенциал номзод орасидан танлаб олинган.

Парламент депутати бўлган Квирикашвили 2012 йилда иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланган, 2015 йил сентябридан ташқи ишлар вазири сифатида ишлаб келаётган э\ди.

Грузия Бош вазири Гарибашвили 23 декабрда истеъфо берган эди. Гарибашвили ҳукуматининг истеъфоси сабаблари очиқланмаяпти. Айни пайтда кўпчилик бу истеъфонинг ўзи учун кутилмаган ҳодиса бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG