Линклар

Россия Марказий банки валюта алмаштириш тартибини мураккаблаштирди. Душанба, 28 декабрдан бошлаб алмаштириладиган валюта миқдори 15 минг рублдан ошадиган бўлса, валюта алмаштираётган шахс тўла идентификация қилиниши лозим бўлади.

Россия Марказий банки кўрсатмасида қайд этилишича, бундан буён банкда биринчи марта валюта алмаштирмоқчи бўлган шахслар паспортини кўрсатишдан ташқари махсус анкетани тўлдириши лозим бўлади. Банк мазкур мижоз тўғрисидаги маълумотларни янгилаб ва тўлдириб боради, мижознинг маҳсус досьесини тузади.

Марказий банк бундай чоралар “Жиноий йўллар билан топилган маблағни легализациялаш ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида”ги Федерал Қонун талаблари асосида жорий этганини билдирган.

Мутахасислар фикрича, бундай жараён банк ходимларининг жуда кўп вақтини олади ва банк операцияларини мураккаблаштиради. Бунинг оқибатида банклар валюта алмаштириш операцияларини нақд пулсиз амалга оширишга ҳаракат қилади ҳамда нақд валюта алмаштирувчи жойлар сони кескин қисқаради.

XS
SM
MD
LG