Линклар

logo-print

Эшиттиришнинг 2015 йилдаги сўнгги сонига доимий суҳбатдошларимиздан олти нафарини таклиф қилдик ва уларнинг ҳар бирига 2 тадан савол бердик. Саволлардан бири Сиз тингловчидан, иккинчиси – олиб борувчиники. Суҳбатдошларимизнинг жавобларини, истасангиз, 2015 йилги Ўзбекистон ва ўзбекистонликларнинг OzodNazarдаги акси, деб қабул қилинг.

Кундалик воқеаларни мавзуни чуқур биладиган мутахассислар, экспертлар билан, баъзида оддий тингловчи билан таҳлил қилиб келаётган эшиттиришимиз ортидан сайтимизга келадиган шарҳларда у ёки бу экспертимизнинг шахсига оид тез-тез такрорланиб турадиган саволлар бўлади.

Масалан, дунёвий давлат тарафдори эканлигини, ҳукуматга хайрихоҳ эканлигини яширмайдиган тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев билан ўтказилган суҳбатлар ортидан аччиқ-тирсиққа тўла шарҳлар кўп келади. Баъзи муштарийларимиз эса, шарҳ қолдирувчининг аноним қолиш имконини суиистеъмол қилиб, ҳақоратлашдан ҳам тоймайди.

Бугунги эшиттиришга ozodnazarчилардан 6 нафарини таклиф қилиб, уларнинг ҳар бирига шахсан аталган характерли саволларни бердик.

Ўтказганимиз савол-жавобларни суҳбатдошларимиз исмларидан келиб чиқиб, алвафит бўйича тақдим этамиз.

- Абдураҳмон Ташанов нима учун Тошкентда туриб қўрқмай гапираверади? Балки у МХХ айғоқчисидир?

- Абдусалом Эргашев, жавобларига қараганда, жуда эҳтиёткор одам кўринади. У киши нимадан қўрқади?

- Анвар Назиров Ғарбпараст одам. Ҳаммангиз ҳам Ғарбпарастсиз. Тўғрими?

- Камолиддин Раббимов бўлаётган воқеаларни равон тил билан яхши тушунтириб беради. Шу йигит ўз номзодини Ўзбекистон президенти лавозимига қўймасмикан?

- Маҳмуджон Йўлдошев ўз фикрлари билан ғашимизни келтиради. Шу кишини OzodNazarга чиқармасликнинг иложи йўқми?

- Шароф Убайдуллаев қўрқмай гапираверади. Нима учун у кишининг тенгдошлари бўлган оқсоқол журналистлар, шоир-ёзувчилар гапирмайди?

Олти ozodnazarчи Сиз тингловчининг фақат уларга тааллуқли бўлган саволига жавоб берди.

Энди суҳбатдошларимизнинг бошловчи саволига жавобларини эшитинг.

Савол эса будир:

- 2015 йилда Ўзбекистонда юз берган воқеа-ҳодисаларнинг қай бирини энг позитив, деб биласиз?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG