Линклар

Россияда Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этган россияликларга қарши 900та жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда Давлат Думаси Валерий Рашкин сўровига Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган жавобда айтилган.

Айни пайтда уч минг россиялик ИШИДга алоқадорлик гумони билан текширилаяпти.

Россия махсус хизмати жангарилар сафига алдов йўли билан олиб кетилган 92 та ҳолатни ҳам аниқлаган.

Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълумотига кўра, Сурия ва Ироқдан қайтиб келган 214 кишидан 80 нафари суд ҳукми билан турли муддатга қамалган.

Шунингдек, 1600 россиялик ИШИД жангариларига молиявий кўмак кўрсатганликда гумонланилаяпти.

XS
SM
MD
LG