Линклар

logo-print

Россиянинг Кострома вилояти полицияси ўзбекистонлик 38 яшар аёлни 500 граммдан зиёд наркотик модда билан қўлга олди.

CA-NEWS сайтининг полиция маълумотига таяниб ёзишича, ўзбекистонлик аёл гиёҳвандлик моддасини сотиш мақсадида сақлаган.

Дастлаб аёл ушланган пайти унинг ёнидан 50 граммга яқин героин топилган. Унинг Костромада ижарага олган квартирасида ўтказилган тинтув пайти яна 450 граммдан зиёд героин топилган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, ўзбекистонлик ушбу аёл наркотик сотиш орқали бир ойда 300 минг рубль (тахминан 4300 АҚШ доллари) фойда кўриб келганини тан олган.

Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этаяпти.

XS
SM
MD
LG