Линклар

logo-print

Грузия президенти Квирикашвилини бош вазирликка тасдиқлади


 Георгий Квирикашвили

Георгий Квирикашвили

Грузия Президенти Георгий Маргвелашвили мамлакатнинг янги бош вазири лавозимига Георгий Квирикашвили номзодини тасдиқлади ва бу номзодни парламент ҳам тасдиқлашига ишонч билдирди.

Ҳозирда Грузия ташқи ишлар вазири лавозимида бўлган Георгий Квирикашвили президентнинг ушбу эълонидан сўнг матбуотга берган интервьюсида яқин кунлар ичида янги парламент таркиби бўйича ўз қарорини маълум қилиши ҳақида гапирди. Квирикашвили парламент таркибида катта ўзгариш бўлмаслигини ҳам таъкидлади.

48 ёшли Квирикашивили ҳукумрон «Грузия орзуси” коалициясидан номзодликка кўрсатилди. “Грузия орзуси” ҳукмрон коалицияси раҳбари Гия Вольскийнинг 24 декабрь куни маълум қилишича, Квирикашвили 4 потенциал номзод орасидан танлаб олинган.

Парламент депутати бўлган Квирикашвили 2012 йилда иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланган, 2015 йил сентябридан ташқи ишлар вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Грузия Бош вазири Гарибашвили 23 декабрда истеъфо берган эди. Гарибашвили ҳукуматининг истеъфоси сабаблари очиқланмаяпти. Айни пайтда кўпчилик бу истеъфонинг ўзи учун кутилмаган ҳодиса бўлганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG