Линклар

logo-print

Ўзбекистон ИШИДга қарши коалицияга қўшилсинми?


Ўзбекистонда ИШИДга қарши кампания бошлаб юборилган.

Ўзбекистонда ИШИДга қарши кампания бошлаб юборилган.

Қўшма Штатлар Тошкентнинг ИШИДга қарши коалицияга қўшилиши борасида ўзбек расмийлари билан музокара олиб бормоқда.

Бу ҳақда АҚШ Давлат котибининг Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэниэл Розенблюм 23 декабрь куни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон журналистлари билан телефон орқали уюштирилган матбуот анжуманида билдирди.

Бундан олдин Президент Ислом Каримов ИШИД Ўзбекистон чегараларига яқинлашиб келаётгани ва минтақада "жанговар экстремизм ҳамда диний радикализм" таҳдиди кучайиб бораётгани ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистон ИШИДга қарши коалицияга қўшилсинми, деган савол жавобини Озодликнинг Қурултой дастурида муҳокама қилдик.

Эслатиб қўямиз ИШИДга қарши коалицияга қўшилиш таклифи АҚШ тарафидан барча мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам берилган.

“Биз бу ҳақда Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз билан сўзлашишда давом этамиз”, деди Дэниэл Розенблюм.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисига кўра, коалицияда ҳар бир мамлакатнинг роли ҳарбий дастак ёки Сурия ва Ироққа йўл олаётган жангарилар оқимини ҳамда ИШИДни дастаклаш учун юборилаётган молиявий кўмакни тўхтатиб қолишда акс этиши мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG