Линклар

logo-print

Анъанага кўра, OzodlikOnlineнинг сўнгги сонида Озодлик сарҳисобини қиламиз. Жорий йилдаги радио эшиттиришларимиз, сайтимиздаги мақолалар ва ижтимоий тармоқлардаги фаолиятимизни қандай баҳолайсиз? Фикр-мулоҳазаларингиз билан душанба, 28 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган жонли мулоқотимизда қатнашинг.

Озодлик ўзининг 62 йиллик фаолияти давомида демократик қадриятлар¸ ҳур ва турли фикрлиликни ëйиш орқали фуқаровий жамиятларни мустаҳкамлаш¸ миллий ва диний толерантликни рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Ниҳояланаëтган ушбу йилда ҳам Озодлик айни қадриятлар асосида сизнинг хизматингизда бўлди.

Анъанага мувофиқ йил якунида Озодликнинг йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиш мақсадида сиз-мухлисларга юзланамиз:

Озодлик радиосининг 2015 йилги фаолиятини қандай баҳолайсиз?

Сиз 2015 йилда Озодликка нима излаб¸ нима истаб мурожаат қилдингиз?

Истаганингизни топдингизми?

2015 йил давомида Озодликдан эшитган ëки Озодликда ўқиган материалларингиздан қай бири хотирангизда қолди?

Озодликнинг қайси материалини йилнинг энг яхши лавҳаси деб биласиз?

Озодликнинг энг яхши журналисти деган мақомни кимга берган бўлардингиз?

Озодликни ўзбек тилидаги бошқа ахборот манбаларидан фарқи¸ устунлиги ëхуд камчилиги нимада?

2016 йилда Озодликда нималар эшитиб¸ нималар ўқишни хоҳлайсиз?

Озодлик фаолиятида қандай ўзгаришларга эҳтиëж сезасиз?

Радио ходимларига қандай талаб ва таклифларингиз бор?

Озодликчилардан сўрайдиган қандай саволларингиз бор?

Дастурда Озодликнинг деярли барча мухбирлари иштирок этади ва улар билан жонли эфирда суҳбатлашиш имконига эга бўласиз.

Душанба¸ 28 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да OzodSkype, OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали жонли мулоқотга бевосита қўшилиб¸ Озодлик ҳақида ўзингизни ўйлантириб¸ қизиқтириб келаëтган саволларга жавоб топишингиз мумкин!

Дастурда қатнашиш имконингиз бўлмаса, савол, таклиф, мулоҳазаларингизни Озодликнинг Facebook, Twitter, Одноклассники, Инстаграм, Мой Мир саҳифалари орқали ëки шу ерда шарҳ сифатида қолдиришингиз мумкин.

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG