Линклар

“Эхо Москвы" сайтидан Шендерович дастури олиб ташланди


 Виктор Шендерович

Виктор Шендерович

Бугун “Эхо Москвы" радиосининг сайтидан таниқли публицист ва журналист Виктор Шендеровичнинг "Особое мнение" радио дастури олиб ташланди.

Шендеровичнинг Фейсбукдаги саҳифаси орқали ёзишича, жума куни эрталаб сайт муҳаррири ҳақоратли сўзлар кўп қўлланилгани сабаб дастур олиб ташланганини ёзган.

Журналистнинг ўзи дастур давомида ҳақоратли сўзлар ишлатилганини инкор қилиб, “Мен Путинни сариқ балиқ ёки чувалчанг деб атаганим йўқ”, дея ёзди. Унга кўра, сайт муҳаррирлари айни мазмундаги ҳақоратлар олдини олишга ҳаракат қилишаяпти.

Шендерович “Эхо Москвы" бош муҳарриридан дастурнинг олиб ташланишига изоҳ кутаётганини қўшимча қилган.

Ҳозирча “Эхо Москвы” бу борада бирор изоҳ бермади.

Виктор Шендерович Владимир Путин режимининг ашаддий танқидчиларидан бири сифатида танилган.

Шендерович ўз чиқишларида Россиянинг Украинага қарашли Қримни босиб олганини, Украина шарқида сепаратчиларни қўллаб-қувватлаганини мунтазам қоралаб келаяпти.

XS
SM
MD
LG