Линклар

Ўзбек ва тожик дипломатлари 23 йилда илк бор сиёсий маслаҳатлашув ўтказди


Душанбедаги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Душанбедаги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

24 ва 25 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар вазирликларининг сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди.

Бу икки давлат дипломатик алоқа ўрнатган 1992 йилдан бери ўзбек-тожик дипломатлари ўртасида илк маротаба ўтказилган маслаҳатлашувдир.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, тадбирда ўзаро муносабатларнинг бугунги аҳволи ва уни ривожлантириш бўйича истиқболлар муҳокама қилиниб, минтақавий ва ҳалқаро миқёсда долзарб бўлган муаммолар бўйича фикр алмашилган.

Gazeta.uz сайти ушбу учрашувда савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий- инсонпарварлик ва бошқа соҳалар бўйича ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўрилгани ҳақида ёзди.

Томонлар маданий-инсонпарварлик, илмий ва спорт соҳалари бўйича алоқаларни кенгайтиришга тайёрликларини билдиришган.

Икки давлат делегацияси ШҲТ доирасидаги муносабатларнинг истиқболлари бўйича фикр алмашишган. Тожик томони Ўзбекистоннинг ШҲТ салоҳияти мустаҳкамланиши йўлида олиб бораётган ишларини юксак баҳолашларини айтишган. Ўзбек томони эса Тожикистоннинг ушбу ташкилот доирасида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётганига миннатдорчилик билдирган.

Даставвал икки мамлакат дипломатларининг сиёсий маслаҳатлашувлари 17-18 декабрь кунларига белгиланганди. Кейинроқ бу тадбир муддати кечиктирилди.

XS
SM
MD
LG