Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:50

Уйғурлар ҳақида мақола ёзган француз журналисти Хитойдан чиқариб юборилади


Францияда чоп этилувчи L’Obs ҳафтаномасининг маълум қилишича, Хитой расмийлари уйғур озчиликларига нисбатан расмий Пекин сиёсатини қоралаган мухбирига Хитойдан чиқиб кетиши учун 31 декабргача муҳлат берди.

Ҳафтаноманинг Пекиндаги мухбири Урсула Гаутиернинг Ғарб ахборот агентликларига айтишича, Хитой Ташқи ишлар вазири ундан уйғурлар ҳақидаги мақоласини олиб ташлашни ва кечирим сўрашни талаб қилган.

Урсула Гаутиер ўз мақоласида Хитойни Париждаги ҳужумлардан уйғур халқини бостириш учун баҳона сифатида фойдаланаётганликда қоралаганди.

Гаутиернинг айтишича, айни мақола ортидан Хитой расмий матбуотида унга қарши туркум мақолалар чоп этилган.

Франция Ташқи ишлар вазирлиги Гаутиернинг визаси янгиланмаганидан таассуфда эканини айтди.

"Франция журналистлар учун дунёнинг ҳар нуқтасида ишлаш қанчалар муҳим эканини эслатиб қўйишни истайди," дейилади Франция Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда.

XS
SM
MD
LG