Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:53

Рус зобити Польша разведкасига маълумот сотгани учун 12 йилга қамалди


Калининград вилоят суди Балтика флотининг собиқ зобитини давлат сирларини фош этишда айбдор деб топди.

Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги ФСБнинг минтақавий бошқармасига таяниб хабар қилди.

Судга кўра, заҳирадаги подполковник Фёдор Борискин 2013 йилда “ғаразли мақсадларни кўзлаб ўз ташаббуси билан Польша Республикаси ҳарбий разведкаси хизмати билан алоқа ўрнатган”.

Фёдор Борискин Балтика флоти бўлинмаларидан бирининг фаолияти ҳақидаги, жумладан давлат сирларига кирувчи маълумотларни хорижга сотган.

Борискин суд жараёнида барча айбларга тўла иқрор бўлгани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG