Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:48

Ўзбекистонда "кучсиз, бироқ давомли" ер силкиниши кузатилди


Зилзила эпицентри
Зилзила эпицентри

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг “Тошкент” сейсмостанциясига таяниб хабар беришича, шанбага ўтар кечаси Тошкентда “кучсиз, бироқ давомли — бир дақиқадан кўпроқ — зилзила сезилди”.

Вазирликка кўра, қисқа танаффусли иккита силкиниш юз берган.

“Тошкент” сейсмостанцияси маълумотларига кўра, ерости силкинишлари кучи Ўзбекистон пойтахтида 3 баллни, Фарғонада — 5 балл, Самарқандда — 3,5 балл, Жиззахда — 3 балл, Сурхондарё вилоятида — қарийб 3 баллни ташкил этган.

Зилзила маркази Афғонистоннинг Бадахшон вилояти бўлгани хабар қилинади. У ерда зилзила магнитудаси 6,3 га тенг бўлган. Ўзбекистонда талафотлар қайд этилмагани хабар қилинади.

XS
SM
MD
LG