Линклар

Боснияда террор ҳужумларини режалаштирган 11 шахс ҳибсга олинди


Террорга қарши курашиш бўйича Босния прокурорининг айтишича, ўтган ҳафта исломий экстремистликда гумонланган 11 шахснинг ҳибсга олиниши Сараевода 100га яқин инсон ҳаётини сақлаб қолди.

Босния давлат телевидениеси 26 декабрда прокурор Дубравко Кампарага иқстибосан бир гуруҳ “янги йил байрами пайтида террорчилик амалини содир этишни” режалаштирганини маълум қилди.

“Агар террорчилик ҳужуми содир этилганида, 100га яқин ҳалок бўларди," дея Кампарадан иқтибос келтиради Босния давлат телевидениеси.

Террор ҳужумларини режалаштиришда гумонланган шахслар Босния пойтахтининг бир нечта нуқтасида ўтказилган рейдлар чоғида қўлга олинган.

Ўтган йили Босния исломий экстремистлар ва уларни ёллаган шахсларни 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этишни назарда тутган қонунни қабул қилганди.

XS
SM
MD
LG