Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:50

Сурия исёнчилари раҳбарларидан бири Дамашқ яқинида ҳалоқ бўлди


Суриядаги энг қудратли исёнчи гуруҳлардан бири Жайш ал-Ислом лидери, Заҳрун Аллуш, Дамашқ шарқида амалга оширилган ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлди, дея хабар беради Сурия армияси ва мухолифат фаоллари.

Заҳрун Аллуш ва Жайш ал-Исломнинг яна бир неча қўмондони 25 декабрда Сурия пойтахти яқинида ҳаво ҳужуми пайтида ўлдирилди.

Саудия дастаклаган ушбу исломчи гуруҳ Башар Асад режимига қарши курашаётган энг қудратли гуруҳлардан биридир.

Жайш ал-Ислом Дамашқ атрофи ва Шарқий Ғута минтақасини назорат қилади.

Сурия Инсон Ҳуқуқлари Обсерваторияси 25 декабрда чиқарган хабардан маълум бўлишича, Жайш ал-Ислом гуруҳи раҳбарлари Сурия ҳукумати кучлари ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ҳаракатига ҳужум режасини тузаётган пайтда уларнинг устига бомба келиб тушган.

XS
SM
MD
LG