Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:46

Москва ИДга қарши курашишда Тошкент билан алоқаларини кучайтирмоқда


Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденевнинг айтишича, Россия "Исломий давлат" гуруҳига қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон билан алоқаларни кучайтирмоқда.

Бу ҳақда kun.uz веб саҳифаси маълум қилди.

2015 йилдаги Ўзбекистон-Россия муносабатлари якунларига бағишланган давра суҳбатида Россия элчиси мамлакати "Исломий давлат"га қарши курашишда "БМТ низоми қоидалари негизида ҳеч қандай сиёсийлашув ва шартларсиз кенг коалиция шакллантиришни ёқлаб чиқаётганини айтган.

“Яқин Шарқ ва Шимолий Африка ҳудудидан солинаётган террорчилик хавфини бартараф қилиш бугунги кунда ўта муҳим вазифа ҳисобланади. Бизнинг давлат учун Россияга қарши қаратилган террорчилик салоҳиятига қарши узоқ сарҳадларда курашиш муҳим вазифа ҳисобланади, ўзишга ишлаш керак”, Владимир Тюрденевдан иқтибос келтиради kun.uz.

Унга кўра, Владимир Тюрденев Россия ва Ўзбекистоннинг долзарб халқаро масалалар бўйича фикрлари мос тушиши ёки бир-бирига жуда яқин эканлигини таъкидлаб ўтган.

XS
SM
MD
LG