Линклар

Чехия президенти Европага муҳожирлар оқимини "режали истило"га ўхшатди


Чехия президенти Милош Земан бу йил Европага келган муҳожирлар тўлқинини "режали истило", деб атади.

Унинг ишонишича, суриялик ва ироқлик ёшлар Европага келиш ўрнига "Исломий давлат" гуруҳига қарши жанг қилишлари керак.

Земаннинг бу фикри 26 декабрда чех халқини Кристмас байрами билан телевидение орқали табриклаётган пайтда янгради.

Унинг "комил ишончи"га кўра, 2015 йилда 1 миллион қочқин, олдиндан ишлаб чиқилган режага кўра, Европага келган ва буни "муҳожирларнинг ўз-ўзидан пайдо бўлган ҳаракати," деб бўлмайди.

"Ҳайронман, нега бу одамлар қўлларига қурол олиб ўз мамлакатлари озодлиги учун "Исломий давлат"га қарши урушмайди?" дея савол берган Милош Земан.

XS
SM
MD
LG