Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:37

Қўшма Штатларда тўфон натижасида ўлганлар сони 22 нафарга етди


АҚШнинг Техас ва бошқа штатларига келган кучли тўфон натижасида ўлганлар сони 22 нафарга етди.

Жанубий штатларда юз берган тўфон ва бўронлар пайтида Даллас атрофида ўнлаб уйлар вайрон бўлди.

Табиий офатда яраланганлар сони 60 нафардан ошгани хабар қилинади.

Даллас аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилди.

Эй-Би-Си телекомпаниясининг хабар беришича, бешта штатда 1000 дан зиёд уйлар вайрон бўлган, Алабама штатида эса сув тошқинлари туфайли 200дан кўпроқ йўллар беркитилган.

XS
SM
MD
LG