Линклар

logo-print

Хитой парламенти технология ширкатларидан муҳим маълумотларни ҳукуматга беришни талаб қиладиган ва мамлакат армиясига хорижий мамлакатларда террорга қарши амалиётлар ўтказишга изн берадиган терроризмга қарши янги қонунни қабул қилди.

27 декабрда тасдиқланган янги қонун шунингдек матбуотнинг террор ҳужумлари тафсилотини ёритиш ҳуқуқини чеклайди.

1 январдан кучга кирадиган қонун ғарб давлатлари томонидан танқид қилинмоқда.

Ғарб расмийларига кўра, янги қонун инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини чеклайди ҳамда ҳукумат танқидчилари овозини бўғишни осонлаштиради.

Аммо Хитой расмийларига кўра, жангарилар ва айирмачилар хавфи кучайиб бораётган бир пайтда бундай қонуннинг қабул қилиниши айни муддаодир.

XS
SM
MD
LG