Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:59

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" онлайн авиачипта сотишни йўлга қўймоқда


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учоғи
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" учоғи

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Ўзбекистон ичкарисида парвозлар учун онлайн тартибда авиачипта сотиш ва жойни брон қилиш хизматини йўлга қўймоқда.

Gazeta.uz сайти хабарига кўра, онлайн чипта сотиш хизмати 2016 йилнинг 5 январидан йўлга қўйилади.

Йўловчилар чипталарни интернетда сотиб олиш учун ҳаво йўлларининг веб саҳифасига мурожаат қилиш лозим бўлади.

Тўловлар пластик картаси билан амалга оширилиши айтилмоқда.

Янги тартибга кўра, авиачиптани брон қилиш ва сотиб олиш парвоздан кечи билан уч соат олдин амалга оширилиши керак.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” мамлакатда ягона монополист авиакомпания ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG