Линклар

Толибон ИДга қарши курашишда Россия билан алоқа ўрнатмаганини билдирди


Афғонистондаги Толибон ҳаракати "Исломий давлат" гуруҳига қарши курашиш масаласида Россия билан музокаралар олиб бормаётганини билдирди.

Ҳаракат веб саҳифасига қўйилган баёнотда толибларда "Исломий давлат"га қарши курашишда кимдандир ёрдам олишга эҳтиёжи йўқлиги ва улар бу масалада ҳеч ким билан музокара олиб бормаётгани таъкидланган.

Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги "Исломий давлат" гуруҳига қарши курашда Толибон манфаатлари Россия манфаатлари билан уйғун келаётганини маълум қилганди.

Бу ҳақда Россиянинг Афғонистондаги махсус вакили Замир Кабулов Интерфакс агентлиги билан суҳбатда айтганди.

У ахборот алмашиш юзасидан Толибон билан алоқа ўрнатилганини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG