Линклар

Британиялик сайёҳ Тинч океанини қайиқда сузиб ўтган илк инсонга айланди


Жон Биден етти ой давомида ерга оёқ босмади

Жон Биден етти ой давомида ерга оёқ босмади

27 декабрда Австралия қирғоқларига етиб борган британиялик Жон Биден Тинч океанини қайиқда сузиб ўтган ер юзидаги илк инсонга айланди. Жон Биден жаҳон рекордини 209 кун деганда ўрнатди.

Жон Биден етти ой давомида ерга умуман оёқ босмади.

53 ёшли Жон узоқ йиллар давомида енгил атлетика билан шуғулланди.

У Американинг Сан-Франсискодан 1-июнда супурги шаклидаги 6 метрлик қайиғида йўлга чиқди.

Олдиндан ўзи тайёрлаган режага мувофиқ, Жон ҳар куни 15 соат давомида эшкак ечарди.

У етти ой ичида, ҳаммаси бўлиб, 7400 денгиз милини сузиб ўтди ва Австралиянинг шимолий қирғоқларига эрталаб соат 10да етиб борди.

Кейрнз бандаргоҳида Жон пешвозига чиққанлар орасида унинг канадалик хотини Черил ва икки ўспирин қизи бор эди.

Ерга илк қадамини босган Жон мақсадига эришганига ишонмасди.

“Ҳақиқатан ҳам, бундай натижага эришган илк инсонга айланганимга ишониб бўлмайди. Мен буни тасаввур ҳам қила олмасдим. Мен Атлантика океанини кесиб ўтишдек қийин иш бўлса керак, деб ўйлардим,” дейди Жон Биден.

Жон Биден етти ойлик саёҳати давомида бир неча бор ўлим билан рўбарў бўлганини эътироф этди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG