Линклар

“Ravon Matiz” Россиянинг энг арзон машинаси аталди


Matiz автомашинаси.

Matiz автомашинаси.

Россияда 2015 йилдаги энг арзон машиналар ўнлигининг биринчи поғонасини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган “Ravon Matiz” эгаллади. “Российская газета” нашрининг билдиришича, “Ravon Matiz” 314 минг рублдан сотилган.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган “Matiz” автомашиналари шу йилнинг кузидан бошлаб Россияда “Ravon” бренди остида сотила бошланган эди.

Ўзбекистоннинг ўзида эса автомашиналар нархи 15 декабрдан 37 фоизга оширилган. Нархлар оширилганидан сўнг “Matiz” Ўзбекистонда миллий валюта ҳисобида 32 миллион сўмдан 33.5 миллион сўмгача бўлган нархда сотилмоқда.

“Российская газета”нинг ёзишича, 2016 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб “Ravon Matiz” нархи Россияда ҳам кўтарилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG