Линклар

logo-print

Россия тинч аҳолини бомбардимон қилганини рад этди


Суриядаги Россия ҳарбий самолётлари.

Суриядаги Россия ҳарбий самолётлари.

Россия Сурияда тинч аҳолини бомбардимон қилаётгани тўғрисдаги хабарларни рад этди.

Якшанба куни Россия ҳарбий коинот қўшинлари бош қўмондони Виктор Бондарев рус ҳарбийлари Суриядаги амалиётлар чоғида бирон марта ҳам янглишмагани, зарба бериш тақиқланган объектлар, яъни мактаб, касалхона ва масжидларга бомба ташламагани тўғрисида баёнот берди.

Аввалроқ Amnesty International халқаро ташкилоти сентябрь-ноябрь ойларида Россия ҳарбийларининг Суриядаги амалиёти оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 200 киши ҳалок бўлгани, ўлдирилган жангарилар сони эса бир неча ўн кишини ташкил қилишини билдирган эди. Human Rights Watch халқаро ташкилоти ҳам Россияни мактаб, касалхона ва масжидларни бомбардимон қилаётганликда айблаган.

Россия Мудофаа вазирлиги халқаро ташкилотларнинг бу каби ҳисоботларини “ёлғон маълумот” сифатида баҳоламоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Суриядаги амалиёт халқаро ҳуқуқ меъёрларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилаётгани ҳақида баёнот берди.

Россия сентябрь ойидан Сурияда жанггариларга қарши ҳаво зарбаларини бера бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG