Линклар

logo-print

АҚШда торнадодан ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди


АҚШдаги торнадо.

АҚШдаги торнадо.

АҚШнинг Техас ва бошқа штатларидаги торнадо оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди.

Мамлакатнинг жанубий қисмида 26 декабрда юз берган торнадо ва довуллардан сўнг Даллас атрофида ўнлаб уйлар вайрон бўлган.

Аввалроқ Миссисипи, Теннесси, Арканзас ва Алабама штатида 18 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Торнадо пайтида 60дан ортиқ одам қаттиқ жароҳатланган.

Эй-би-си телекомпанияси мазкур беш штатда мингдан ортиқ уй жиддий зарар кўрганини билдирди. Алабама штатида эса сув тошқини оқибатида икки юздан ортиқ йўл ёпиб қўйилган.

XS
SM
MD
LG