Линклар

logo-print

Ўзбекистон ва Россия меҳнат муҳожирларига доир келишув имзолаши мумкин


Россияда расман икки миллионга яқин ўзбек мардикори рўйхатга олинган

Россияда расман икки миллионга яқин ўзбек мардикори рўйхатга олинган

Россия ва Ўзбекистон меҳнат муҳожирларига доир келишув устида ишламоқда. Ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувда Ўзбекистон фуқароларининг Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланишини тартибли ташкил этиш ҳақида гап бориши айтилмоқда.

Бу ҳақда easttime.ru нашри Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденёвга таяниб, хабар қилмоқда. “Мазкур келишув бизнинг мамлакатимизда меҳнат қилиш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларининг келишини тартибга солиш имконини беради”, дея иқтибос келтирди нашр элчининг сўзларидан.

Элчининг таъкидлашича, Россиянинг миграцияга доир қонунчилиги мунтазам такомиллаштирилиб бормоқда.

Россияда расман икки миллионга яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожири рўйхатга олинган. Лекин мустақил манбалар ўзбек мардикорлари сони беш миллионга яқин эканини тахмин қилади.

Шу билан бирга Россияда иқтисодий инқироз вужудга келиши меҳнат муҳожирлари сони камаяётганига сабаб бўлаётгани ҳам айтилади.

XS
SM
MD
LG