Линклар

logo-print

Бош прокуратура Тошкентда хусусийлаштирилган квартираларни текширмоқда


Қайд этилишича, текширувлар асосан ҳокимият ходимларига тааллуқли бўлмоқда.

Қайд этилишича, текширувлар асосан ҳокимият ходимларига тааллуқли бўлмоқда.

Тошкентда сўнгги 15 йил давомида хусусийлаштирилган квартира ва умумий ётоқхоналар прокуратура томонидан текширилмоқда. Podrobno.uz нашри Ўзбекистон бош прокуратурасидаги манбага таяниб, бераётган хабарга кўра, ўндан ортиқ махсус гуруҳ куну-тун турар жойларни хусусийлаштириш жараёни қанчалик қонуний бўлганини текширмоқда.

“Ҳозирда ўндан ошиқ ишчи гуруҳ ишламоқда. Чунки иш ҳажми жуда катта, бўлмаса улгурмаймиз. Ҳатто вилоятлардан ҳам ёрдамга ходимларни жўнатишган”, дея иқтибос келтирмоқда нашр прокуратура ходими сўзларидан.

Бош прокуратура олдида ноқонуний хусусийлаштириш ҳолатларини аниқлаш вазифаси қўйилган, ҳозирча мулк эгалари чақиртирилиб, суҳбатдан ўтказилмоқда.

Кўчмас мулк ноқоуний тарзда хусусийлаштирилгани аниқланадиган ҳолда мулкдорлар давлатга келтирилган зарарни бозор нархида тўлаши ёхуд мулкни қайтариб бериши лозим бўлади.

Қайд этилишича, текширувлар асосан ҳокимият ходимларига тааллуқли бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG