Линклар

logo-print

Россия фуқаролигини олиш истагида бўлган ўзбекистонликлар сони ошмоқда


2015 йилда 20 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россия фуқаролигини олиш истагини билдирган. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденёвнинг Sputnik нашрига билдиришича, “Ватадоншларни Россияга кўчириш дастурида” иштрок этган ўзбекистонликлар сони шунчани ташкил этган.

“2015 йилда Россия элчихонасига кўчириш давлат дастурида иштирок этиш тўғрисида 8,3 минг ариза келиб тушган. Потенциал кўчирилувчилар, жумладан уларнинг оила аъзолари қўшиб саналганда 20 мингга яқин одамни ташкил этган”, дея иқтибос келтирди нашр элчи сўзларидан.

Унинг билдиришича, “ўзбекистонлик ватандошлар” учун 2016 йилда Калуга, Воронеж, Липецк, Калининград ва Тула вилоятлари кўчиш учун энг жозибадор минтақалар бўлиб қолади.

Тюрденёв “ҳеч кимни кўчишга тарғиб этмаётганимиз ва баландпарвоз ваъадалар билан жалб этмаётганимизни алоҳида қайд этмоқчиман”, дея таъкидлади.

Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда Россияга кўчиб кетмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқаролари, жумладан ўзбек миллатига мансуб оилалар сони ошаётгани кузатилмоқда.

Собиқ СССР фуқароларининг Россияга кўчишини тарғиб этиш дастури 2006 йилда Россия президенти фармонига кўра жорий этилган.

XS
SM
MD
LG