Линклар

Украинада россияпараст айирмачилар билан жангда ҳукуматнинг бир аскари ҳалок бўлди


Украина ҳарбийларининг 27 декабрь куни маълум қилишича, россияпараст айирмачилар билан отишма оқибатида бир аскар ва бир ёши катта аёл ҳалок бўлган. Байрам кунларига икки томон ўртасида сулҳ эълон қилинганига қарамасдан, ўзаро отишмалар тўхтагани йўқ.

Айни пайтда, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти ўз кузатувчилари Мариуполь шаҳрида ўққа тутилганини айтмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги матубот вакили Олександр Мотузяник тарқатган баёнотга кўра, айирмачилар якшанба куни Донецкдан 55 километр шимолроқдаги Зайцево қишлоғи яқинида ҳукумат кучларига ҳужум қилган.

“Сўнгги 24 соат ичида бир украин аскари ҳалок бўлиб, яна уч нафари яраланди”, дея билдирди Мотузяник.

Икки томон бир-бирини Янги йил ва Рождество байрамлари кунлари ўзаро ўт очишни тўхтатиш бўйича 23 декабрь куни имзоланган сулҳни бузганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG