Линклар

Янги йилдан Ўзбекистон тижорат банкларининг айримлари нақдсиз валюта сотишни тўхтатиши айтилмоқда


Ўзбекистондаги тижорат банкларининг айримлари 2016 йил 1 январидан бошлаб хориж валютасини нақдсиз сотиш устидан назоратни кучайтиради. Қатор банклар конверсион пластик карталарни беришни тўхтатиши ҳақида РИА Новости агентлиги хабар қилмоқда.

Ўзбекистонда валютани эркин сотиб олиш имкони бўлмагани боис, хорижга сафар қилаётган фуқаролар тижорат банкларида банк тўлов карталарини очиб, икки минг АҚШ долларигача миқдорда нақдсиз валюта сотиб олиш имконига эга эди. Айтилишича, янги йилдан айрим банклар ана шу хизматни кўрсатишдан воз кечади.

РИА Новости агентлигининг Ўзбекистон Марказий банкидаги манбаси “2016 йилдан тижорат банкларига конверсион карталар бўйича хизмат кўрсатишни тўхтатиш тавсия этилди”, дея билдирган.

Айтилишича мазкур чора Ўзбекистонда валюта тушимининг камайиб кетгани билан изоҳланмоқда.

Россияда юзага келган иқтисодий бўҳрон оқибатида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари Ўзбекистонга юбораётган валюта миқдори кескин камайб кетган.

XS
SM
MD
LG