Линклар

Давлатга хиёнатда айбланган озарбайжонлик журналист олти йилга қамалди


Озарбайжонлик журналист Рауф Мирқодиров (ўртада).

Озарбайжонлик журналист Рауф Мирқодиров (ўртада).

Душанба куни оғир жиноятлар бўйича Боку суди давлатга хиёнатда айбланаётган озарбайжонлик журналист Рауф Мирқодировни олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Озодлик радиоси озарбайжон хизматининг хабар қилишича, у Арманистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган.

Аввалроқ прокурор суддан журналистни етти йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраганди.

Мирқодиров шу йилнинг 19 апрель куни Туркияда қўлга олиниб, Озарбайжонга депортация қилинганди. Ўзига қарши айбловларни рад этаётган журналист бу таъқибни касбий фаолияти билан боғламоқда.

Amnesty International ҳамда бошқа қатор маҳаллий ва халқаро ташкилотлар Рауф Мирқодировни сиёсий маҳбус, дея тан олганлар.

XS
SM
MD
LG