Линклар

logo-print

Вашингтон Ироқ қўшинлари томонидан Рамадийнинг озод этилишини олқишлади


Рамадийдаги ҳукумат аскарлари, 2015 йил 28 декабри.

Рамадийдаги ҳукумат аскарлари, 2015 йил 28 декабри.

Қўшма Штатлар Ироқда ҳукумат кучлари томонидан Рамадий шаҳрининг “Исломий давлат” гуруҳидан тўла озод қилинишини олқишлади.

АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер Ироқ кучлари томонидан “Исломий давлат” жангариларининг Рамадийдан қувиб чиқарилиши бу “ваҳший гуруҳ” устидан ғалаба қозониш кампаниясида катта қадам бўлиб ҳисобланишини билдирди.

У Ироқ ҳукуматини Рамадийда тинчликни сақлаб қолиш учун бу имкониятдан фойдаланиш, “Исломий давлат” гуруҳи қайтишининг олдини олиш ҳамда рамадийликларнинг ўз шаҳрига қайтишларига кўмаклашишга чақирди.

Кеча Ироқ телевидениеси ҳукумат қўшинларининг Рамадийдаги асосий ҳукумат биноси устига миллий байроқ тикаётганлари ва уларнинг шаҳар кўчалари бўйлаб саф тортиб кетаётганлари тасвирланган лавҳани намойиш қилди. Унда Ироқ ҳарбий мулозими, генерал Яҳё Расул Рамадий шаҳри озод қилинганига доир баёнот берди.

Айни пайтда Анбар вилоятидаги ҳарбий амалиётлар раҳбари бўлган Исмоил Маҳлавий бу каби баёнотларни беришга ҳали эрталигини билдирди.

“Биз ҳали Рамадий тўла озод қилинди, деёлмаймиз. Ҳали жангарилар назорати остида бўлган мавзелар бор”, деди Исмоил Маҳлавий.

Бағдоддан 100 километр ғарброқда жойлашган ва асосан суннийлар истиқомат қиладиган Рамадий шаҳри шу йил май ойида “Исломий давлат” томонидан ишғол этилган эди.

XS
SM
MD
LG